«чет тили» тегли мақолалар


Ўзбекистондаги айрим мактабларда фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади
3 апрель 2024, 13:05

Ўзбекистондаги айрим мактабларда фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади

Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилидан ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда чет тилини билиш бўйича камида B2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади. Бунинг учун уларга ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Абитуриентлар чет тилидан 56 та сохта сертификатни топширгани аниқланди
3 август 2022, 11:36

Абитуриентлар чет тилидан 56 та сохта сертификатни топширгани аниқланди

Давлат тест маркази ОТМларга кириш учун онлайн топширилган аризалар орасида чет тилидан 56 та сохта сертификат мавжудлигини аниқлади. Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди. 28,1 мингта сертификат эса тасдиқланди, яна 955 таси талабга жавоб бермаслиги маълум бўлди.

Давлат медиа соҳасини қандай қўллаб-қувватламоқчи?
27 июн 2022, 19:03

Давлат медиа соҳасини қандай қўллаб-қувватламоқчи?

ОАВ ходимларининг чет тилларга ўқиш харажатлари компенсация қилинади, Журналистлар уюшмаси журналистларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишларида қатнашади, журналисларни тайёрлаш жараёни амалиёт билан интеграция қилинади — президент қарори билан медиа соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

ОТМларда чет тилидан ўтказиладиган ижодий имтиҳон формати ва тест намуналари эълон қилинди
27 май 2022, 12:14

ОТМларда чет тилидан ўтказиладиган ижодий имтиҳон формати ва тест намуналари эълон қилинди

Жорий йилдан бошлаб 6 та ОТМга кириш учун чет тилидан ижодий имтиҳон бўлиб ўтади. Унда абитуриентларнинг хориж тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш компетенциялари баҳоланади. ДТМ 2 соат 45 дақиқа вақт ажратиладиган мазкур имтиҳоннинг формати ва қоидаларини эълон қилди.

ОТМга кириш имтиҳонларида чет тили мажбурий фанлар блокига киритилади
21 январ 2022, 11:27

ОТМга кириш имтиҳонларида чет тили мажбурий фанлар блокига киритилади

2024 йилдан ОТМларга кириш имтиҳонларида мажбурий фанлар мажмуасига чет тили фани ҳам киритилади. 2022−2023 ўқув йилидан 6 та ОТМларда чет тилларидан ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтади. Шунингдек, 1 февралдан С1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 2 йил давомида 50 фоизлик устама тўланади.

Мактабларни рағбатлантириш учун президент соврини таъсис этилади
6 май 2021, 18:19

Мактабларни рағбатлантириш учун президент соврини таъсис этилади

Чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларни рағбатлантириш учун президент соврини таъсис этилади. Унда туман ва шаҳар босқичи ғолиби 100 млн сўм, вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритган 250 млн сўм ва республикада энг яхши мактаб мақомига эришган муассаса 500 млн сўм билан тақдирланади.

«Ҳокимлар ҳам энди чет тилини билиши керак» — президент
6 май 2021, 18:11 1

«Ҳокимлар ҳам энди чет тилини билиши керак» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан бошлаб давлат идораларига ишга қабул қилиш ва янги лавозимга тайинлашда хорижий тилни билиш мажбурий бўлишини маълум қилди. Чет тилини яхши билган ходимларнинг иш ҳақига 20 фоизгача қўшимча устама белгиланади. Шунингдек, давлат раҳбари нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, хорижий тилдаги янги телеканалларни ишга тушириш ва қизларни чет тилларини ўрганишга фаол жалб этиш бўйича топшириқлар берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг